my5
Sevimli

Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 526 500 дозалик яна бир партияси олиб келинди

ЖАМИЯТ 18.10.2021, 14:50
Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 526 500 дозалик яна бир партияси олиб келинди

Ҳозиргина юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 526 500 дозалик яна бир партияси олиб келинди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати. Бундан аввал ушбу вакцинадан 1 200 000 доза келтирилган эди.  

Ўзбекистонга олиб келинган Pfizer/BioNTechнинг умумий миқдори 1726 500 дозага етди.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш бошланганидан бери келтирилган вакцина миқдори эса 29 214 488 дозани ташкил қилмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.  

14 октябрь ҳолатига кўра, юртимизда 151 124 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси