14-17 октябрь кунлари жами 89 798 нафар сайловчи Президент сайловида муддатидан олдин овоз берди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар қилди.
Маъулмот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун муддатидан олдин овоз бериш 2021 йил 14 октябрь куни бошланган эди ва бу жараён 2021 йил 20 октябрнинг якунига қадар давом этади.
Мамлакатимизда тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш вақтини соат 9:00 дан соат 19:00 га қадар, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз беришди. ни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан соат 19:00га қадар амалга оширилиши белгиланган.