my5
Sevimli

Германияда вертолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор

ДУНЁ 18.10.2021, 15:47
Германияда вертолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор

Германиянинг Бехен шаҳри яқинидаги ўрмонга “Робинсон R44” вертолёти қулаб тушиши оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда DPA хабар бермоқда.  

Қайд этилишича, вертолётнинг парчаланган қолдиқлари юзлаб метрларгача сочилган. Унинг айрим қисмлари дарахтлар орасига ёпишиб қолганлиги айтилмоқда. Ҳалок бўлганларнинг бири вертолёт қулаган жойдан 50 метр узоқликдаги масофадан топилган.  

Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ва полиция ходимлари ҳалок сабабларини ўрганмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси