my5
Sevimli

Москвада юз берган оммавий муштлашувда 23 нафар мигрант қўлга олинди

ДУНЁ 18.10.2021, 16:24
Москвада юз берган оммавий муштлашувда 23 нафар мигрант қўлга олинди

Россия Федерациясининг Москва шаҳрининг шимолидаги  Коптево районида содир бўлган оммавий муштлашув оқибатида 23 киши қўлга олинди. Бу ҳақда РЕНТ ТВ хабар бермоқда.  

Қайд этилишича, муштлашув меҳнат мигрантлари ҳамда россияликлар ўртасида содир этилган. Спиртли ичимлик ичиш ортидан юзага келган тортишув оммавий муштлашувгача етиб борган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари  23 киши қўлга олинган, жумладан, бир киши пичоқланиши оқибатида шифохонага ётқизилган.  

Ҳозирда полиция терговга қадар суриштирув ишларини ўтказмоқда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси