АсосийJamiyat

Халқаро медиа холлда экологик партия вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

'Халқаро медиа холлда экологик партия вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди'ning rasmi

Ушбу партия илк бор президентлик сайловида иштирок этмоқда.

 Ўзбекистон электрон оммовий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан сайлов жараёнларидан дунё ҳамжамиятини тез ва холис хабардор қилиш мақсадида Халқаро медиа холл ташкил этилди.

18-октябр куни Халқаро медиа холлда Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари журналистлар билан учрашув ўтказди. Улар мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари, сайловчилар билан учрашувлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шу кунга қадар Экологик партия вакиллари томонидан 200 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди. Унда 500 дан ортиқ турли тадбир ва акциялар ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, ЎзЭОАВМАнинг Халқаро медиа холлида ўтказиладиган тадбирлар 26-октябрга қадар давом этади.

    Бошқа янгиликлар