Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 62 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Невские Новости» манбаларига таяниб "Бугун.уз" хабар берди.
Маълум қилинишича, эркакнинг жасади ўз машинасида икки кўча чорраҳасидаги ҳудудда аниқланган. Ҳуқуқ-тартибот бўлинмалари дастлабки тергов натижаларига кўра, марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани ва илгари судланмагани маълум бўлган.
Қайд этилишича, машинада жасад борлиги ҳақида полицияга 11 октябрь куни соат 15:35 да хабар қилинган. Ташқи текширувлар пайтида жасадда қотиллик излари топилмаган.