Бугун, 18 октябрь куни соат тахминан 18:50 ларда Яккасарой тумани Бобур кўчаси 14-уй қаршисида ҳайдовчи 1954 йилда туғилган С.Махмуд бошқарувидаги Матиз русумли давлат рақами 10 С 837 ЛА бўлган транспорт воситасида Бобур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда транспорт воситасининг олд капот қисмида ёнғин чиққан.
Воқеа жойига туман ФВБ раҳбар ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:34 да етиб бориб, соат 18:37 да ёнғин батамом ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда, текширув натижасида ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларига аниқлик киритилади, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ИИБ.