АсосийIqtisodiyot

Дунёда энг кам ойлик маош берадиган мамлакатлар номи маълум қилинди. Ўзбекистонда вазият қандай?

'Дунёда энг кам ойлик маош берадиган мамлакатлар номи маълум қилинди. Ўзбекистонда вазият қандай?'ning rasmi

Дунё бўйича ўртача ойлик маоши энг паст бўлган давлатлар  (солиқларсиз) Куба 400 000 сўм, Мавритания 784 000 сўм, Конго 1 000 000 сўм, Тожикистон 1 200 000 сўм Эфиопия 1 500 000 сўм сифатида келтирилади. Бу ҳақда BiznesRivoj.uz телеграмм канали хабар бермоқда.

Маълумот учун, 2021 йил сентябрь ҳолатига, Ўзбекистонда ўртача маош 2,8 миллион сўмни ташкил қилган.

Эркаклар ўртача 2,9 миллион сўм маош олса, аёлларга 2 миллион сўм, яъни эркакларга нисбатан 32 фоиз кам маош тўланмоқда. Рейтингда пойтахтликлар энг кўп ўртача 3,7 миллион сўм ишлаб топиб етакчилик қилаётган бўлса, жиззахликлар ўртача 2,2 миллион сўм билан вилоятлар бўйлаб  энг қуйи поғонасидан ўрин олган.

    Бошқа янгиликлар