my5
Sevimli

Ўзбекистонда мол, балиқ, товуқ гўштлари ва картошка нархи арзонлашади

ЖАМИЯТ 19.10.2021, 11:49
Ўзбекистонда мол, балиқ, товуқ гўштлари ва картошка нархи арзонлашади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.

Депутатлар томонидан муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси 3 та моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қатор асосий қўшимча киритишни ўз ичига олган. Хусусан, лойиҳада гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда), сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни хориждан Ўзбекистонга олиб киришда ва реализация қилишда ҚҚС бўйича имтиёзлар берилиши назарда тутилмоқда.

 Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг барқарорлигини сақлашга хизмат қилади.

 Қизғин муҳокамалар, савол-жавоблар ва бахс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.

 

 

Шарҳлар

Алишер, Фориш 19.10.2021, 14:11
ун, мой, шакар ҳам арзонлашса яхши бўларди
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси