АсосийJamiyat

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди

'Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди'ning rasmi

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Sputnik Ўзбекистон» хабар бермоқда.

Автобус Хўжанд шаҳрининг 16-микрораёнида жойлашган автобус бекатидан Тошкентдаги Собир Раҳимов номидаги автовокзалгача бўлган йўналишда ҳаракат қилади. Автобусда юриш вақти 4—4,5 соатни ташкил этади. Биринчи йўналишда 50 нафар йўловчи Тожикистондан Ўзбекистонга етказилган.

Asian Express компанияси вакили Анвар Ғиёсов таъкидлашича, чипталар сафардан бир кун олдин сотилади. Чипта нархи 100 сомонийни (94—95 минг сўм) ташкил этади.

Агар йўловчи коронавирусга қарши эмланмаган бўлса, у ҳолда ПЦР тестининг манфий натижаси бўлган сертификати бўлиши керак, дея қўшимча қилди Asian Express ходими.

«Агар йўловчида коронавирусга қарши эмланганлик сертификати бўлса, у ҳолда ПЦР тести манфий бўлган сертификат шарт эмас», — деди Ғиёсов.

Маълумот ўрнида:

Хўжанддан Тошкентга автобуслар ҳар куни қатнайди. Йўловчилар тескари йўналишда маҳаллий вақт билан соат 18:00 да жўнаб кетишлари мумкин. Совуқ тушгандан сўнг келиб-кетиш вақти бир-икки соат олдинга силжиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар