Қирғизистон чегара хизматининг алоҳида раҳбарлари ҳомийлигида "Дўстлик-автодорожный" назорат-ўтказиш пункти ходимлари чегарадан ўтаётган фуқаролардан доимий равишда пул ундириб келишган. Бу ҳақда Ўш вилояти Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, уларнинг аксарити Ўзбекистон фуқаролари бўлган оғир юк машиналари ҳайдовчилари бўлган.
“19 октябрь куни "Дўстлик-автодорожный" назорат-ўтказиш пункти бошлиғи А.Э, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Ўш вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Ч.Н, шунингдек директорнинг биринчи ўринбосари – Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бош штаби бошлиғи Курсанбек Бекташев ҳибсга олинган. Қўлга олинганлар Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитасининг Ўш ва Ўш вилояти ИВС бўлимига жойлаштирилди”, - дейилади бошқарма берган хабарда.
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади