24 октябрь Ўзбекистон президенти сайлови куни яқинлашган сари овоз бериш жараёни билан боғлиқ энг муҳим саволларга жавоблар тақдим этилмоқда. Хусусан, таклифнома берилмаган бўлса ҳам сайловда қатнашиш мумкинми? Ушбу саволга МСК расмий саҳифасида жавоб тақдим этилди.
— Албатта мумкин. Таклифномалар сайлов куни ва вақтидан бехабар бўлган фуқароларни сайлов вақти, куни ва жойи тўғрисида хабардор қилиш учун тарқатилади. Агар сизга таклифнома берилмаган бўлса, бу сизни сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. Таклифнома берилмагани сайловда иштирок этиш ёки иштирок этмасликка тўсқинлик қила олмайди. Таклифнома берилмаган бўлса ҳам сиз бемалол 24 октябрь санасида сайловда иштирок этишингиз мумкин. Ўз конституцион ҳуқуқингиздан фаол тарзда фойдаланинг, бефарқ бўлманг!