АсосийDunyo

Миллиардлар кучга кирди. “Ньюкасл” бош мураббийи истеъфога чиқарилди

'Миллиардлар кучга кирди. “Ньюкасл” бош мураббийи истеъфога чиқарилди'ning rasmi

Саудия Арабистони шаҳзодаси тегишли жамғарма “Ньюкасл”ни сотиб олганидан сўнг бош мураббий Стив Брюсни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.  

“Биз Стив Брюснинг истеъфога чиққанлигини маълум қиламиз. Клуб Стивга миннатдорчилик билдиради ва унинг келгусидаги ишларига омад тилаймиз”, - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Маълум қилинишича, томонлар шартномани ўзаро келишувга кўра бекор қилишган. Тез орада янги бош мураббий номи эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳозирда жамоа устозлиги учун Френк Лэмпард, Стивен Жеррард, Антонио Конте ва Пауло Фонсека номзодлари илгари сурилган.  

Эслатиб ўтамиз, 60 ёшли Стив Брюс 2019 йилдан буён “Ньюкасл” клубини бошқариб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар