АсосийJamiyat

Таълими тизимида аниқланган 14 млрдлик молиявий хатолик ортидан 21 нафар мансабдор ишдан кетди

'Таълими тизимида аниқланган 14 млрдлик молиявий хатолик ортидан 21 нафар мансабдор ишдан кетди'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Тошматов маълум қилди.

Ушбу миқдордан 5 млрд. 493,2 млн. сўмлик мақсадсиз ва ортиқча харажатларнинг олди олинди;

 4 млрд. 979,3 млн. сўмлик қисми профилактик тадбирлар жараёнида ундирилиб тикланди.  

 996,2 млн. сўмлик қисми (ортиқча тўланган иш ҳақи ва бошқа ҳисоб-китоблар) кейинги ойларда ҳисоб-китоб қилиш учун ундирувга қаратилди.  

Бундан ташқари, 2 та олий таълим ҳамда 8 та касбий таълим муассасасида аниқланган 2 млрд. 136,6 млн. сўмлик хато ва камчиликда жиноят аломатлари мавжудлиги сабаб ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилди.

Молиявий камчиликларга йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларнинг 33 нафарига нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, 21 нафари лавозимидан озод этилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар