my5
Sevimli

Украинада коронавируснинг учинчи тўлқини авж олмоқда

ДУНЁ 20.10.2021, 16:45
Украинада коронавируснинг учинчи тўлқини авж олмоқда

Украинада коронавируснинг учинчи тўлқини авж олмоқда. Бунинг натижасида ўлимлар сони кескин ортиб бормоқда. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.  

Манбада келтирилишича, касалликнинг ҳозирги даражаси биринчи чўққисига қараганда ҳам анча юқорилаган. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги эса одамларни эмлашга чақирмоқда.  

Ҳозирги кунда Украинада кунига касалланганлар сони 16 мингдан ҳам ошиб кетмоқда, ўлимлар сони эса бир неча юз кишини ташкил қилмоқда. Жумладан, 19 октябрь куни мамлакатда 538 киши коронавирусдан вафот этган. Бу эса кунлик ўлимнинг янги максимал даражаси ҳисобланади.  

Украина Бош санитар шифокори Игорь Кузин маълумотларига кўра, коронавируснинг тарқалиш даражаси юқори ўринга чиқмаганини, энг ёмони эса ҳали олдинда эканлигини огоҳлантирмоқда.  

Мамлакат Анестезиологлар уюшмаси Президенти Сергей Дубров эса ўлим даражаси юқори бўлишининг асосий сабабларидан бири “Дельта” штаммининг тарқалиши сабаб эканини таъкидлади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси