АсосийSport

Зидан “Олтин тўп”га ким кўпроқ муносиблигини маълум қилди

'Зидан “Олтин тўп”га ким кўпроқ муносиблигини маълум қилди'ning rasmi

“Реал” собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан “Олтин тўп”и қайси футболчи олишга ҳақли эканлигини маълум қилди.  

“Бензема – бу йилги ўйинлари билан “Олтин тўп”га бошқалардан кўра муносиброқ эканини кўрсата олди. Карим билан ишлаш мен учун шараф эди. Бу йил кўрсатган ўйинлари билан у бошқалардан устун. Умид қиламанки, “Олтин тўп” соврини айнан Карим Бенземага топширилади. Мен совринни айнан унга берган бўлардим”, - дея Зидан сўзларидан келтирмоқда Теlefoot.

Маълумот учун, “Олтин тўп”ни топшириш маросими 29 ноябрь куни Париж шаҳрида ўтказилади.

Иззатбек АБДУВАҲОБОВ тайёрлади

    Бошқа янгиликлар