Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ўтказилган пойтахт имом-хатиблари йиғилишида Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасига тайинланган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновга Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаси ҳам юклатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати маълум қилди.
Шу кунга қадар “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Фозилжон домла Убайдуллаев Юнусобод тумани Бодомзор даҳасидаги “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.