"Янги Ўзбeкистон” унивeрситeтида илк ўқув йили бошланди.
Имтиҳон натижаларига кўра, 200 нафар талаба ўқишга қабул қилинди, дея "Даракчи"га маълум қилди Прeзидeнт таълим муассасалари агeнтлиги.
Қайд этилишича, университетда илк ўқув йилининг бошланиши муносабати билан 18-23 октябрь кунлари таништирув ҳафталиги ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур ҳафта давомида талабаларга олийгоҳда яратилган шарт-шароитлар, фан ўқитувчилари, дарс жадваллари, баҳолаш меъзони, университет тартиб-қоидаси, шунингдек “Янги Ўзбекистон” таълим портали (Intranet) билан таништирилади.
Маълумот ўрнида, “Янги Ўзбекистон” университетига кириш имтиҳони Cambridge Assessment ташкилоти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 6 сентябрь куни бўлиб ўтиб, унда саралаш босқичидан мувафаққиятли ўтган 1213 нафар номзод иштирок этишган.
Имтиҳонларнинг 1-босқичи – саралаш жараёнларида жами 6000 дан ортиқ талабгорлар рўйхатдан ўтган.
2021-2022 ўқув йилида мазкур университитетга қуйидаги йўналишларга қабул бўлиб ўтган:
- Механика муҳандислиги;
- Кимё муҳандислиги;
- Дастурий таъминот муҳандислиги.
Маълумотга кўра, “Янги Ўзбекистон” университети ўз йўналишида “Дунёнинг энг яхши 100 университетлари” рейтингида 1-ўринда турадиган Массачусетс технология институти билан ҳамкорлик қилади. Университетга маҳаллий мутахассислар билан бир қаторда хорижий педагог-кадрлар ҳам жалб этилган.