Хабарингиз бор, роппа-роса 2 кундан сўнг Президентлик сайлови бошланади.
Шу ўринда савол туғилади, жорий йилдаги сайловларда республиканинг бошқа ҳудудидан Тошкентга ўқиш учун келган талабалар ва ишлаётган фуқаролар қаерда овоз беришади?
14-Тошкент шаҳар сайлов округи томонидан сайлов жараёнларига таёргарлик масалаларига бағишланган матбуот анжуманида бу ҳақда маълумот берилди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири.
Қайд этилишича, жорий йилдаги сайловларда бошқа ҳудуддан келган талабалар ва ишлаётган фуқароларнинг Тошкент шаҳрида овоз бериши назоратга олинган.
Пойтахтдаги барча талабалар ўзларининг турар жойларидаги, шунингдек, ижарада турувчи 85.738 нафар талабалар эса ўзлари яшаш жойига яқин бўлган сайлов участкаларининг рўйхатига киритилган.
Маълумотга кўра, Тошкентга келиб ишлаётганларнинг 71 минг нафари ҳам пойтахтдаги сайлов участкаларида овоз беришлари кутилмоқда.