my5
Sevimli

Омбудсман ногиронлиги бўлган шахсларга сайлов участкаларида яратилган шароитлар билан танишди

ЖАМИЯТ 22.10.2021, 08:39
Теглар: Омбудсман
Омбудсман ногиронлиги бўлган шахсларга сайлов участкаларида яратилган шароитлар билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90 ва 117 моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларининг, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлар  тенглиги кафолатланган.  

Шундан келиб чиқиб, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси вакиллари Тошкент шаҳар, Миробод ва Яккасарой туманидаги қатор сайлов участкаларида бўлиб, у ердаги имконияти чекланган шахслар учун яратилган шарт-шароитлар ҳолатини ўрганишди. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати "Даракчи"га маълум қилди

Ўрганишлар давомида имконияти чекланган шахслар учун ўз сиёсий ҳуқуқларини тўлаконли амалга ошириш учун етарлича шароитлар яратилгани, жумладан уларга алоҳида кабиналар ажратилгани, кириш ва чиқиш жойларида пандуслар жойлаштирилгани, кўриш имконияти чекланганлар учун брайл алифбосидаги бюллетень трафарети билан таъминлангани ва сайлов участкаларига сурдо таржимонлар жалб қилингани аниқланган.

Шарҳлар

Ўзбекистон ва Туркия Омбудсманлари ўртасида меморандум имзоланди 

23.11.2021, 06:28

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикаси пойтахти Анкара шаҳрида Туркия Парламентининг бош Омбудсмани Шереф Малкўч...
Омбудсман кўмаги билан фуқаролар муаммолари ҳал этилмоқда

22.10.2021, 09:52

Омбудсман кўмаги билан фуқаролар муаммолари ҳал этилмоқда. Хусусан, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига Жиззах вилояти, Зарбдор тумани “Адиробод” ҚФЙда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар...
Фуқаролар қабулида Омбудсманга қандай мурожаатлар келиб тушмоқда?

06.10.2021, 09:55

Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мутахассислари томонидан белгиланган жадвал асосида ҳар душанба – жума кунлари соат 10:00 дан 13:00 гача ва...
Омбудсман қийноққа солиш ҳолатларини ўрганиш мақсадида Хоразмдаги айрим ҳудудларни кўздан кечирди

27.09.2021, 20:30

Омбудсман қийноққа солиш ҳолатларини ўрганиш мақсадида Хоразмдаги айрим ҳудудларни кўздан кечирди.Бу ҳақда унинг ахборот хизмати маълум қилди.Унга кўра, Хоразмдаги қуйидаги объектлар мониторинг қилинган:11-сонли тергов ҳибсхонаси;Хоразм вилояти...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси