my5
Sevimli

Йил охирига қадар 80% аҳоли эмланади — Бeҳзод Мусаев

ЖАМИЯТ 22.10.2021, 08:51
Теглар: эмлаш
Йил охирига қадар 80% аҳоли эмланади — Бeҳзод Мусаев

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси  Президенти  сайловини холис ва ҳаққоний ёритишни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган  Халқаро медиа ҳоллда "Аҳолининг ижтимоий муҳофазаси: долзарб масалалар" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.  

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаев қатор ижтимоий соҳаларга тўхталар экан, аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш масалалари тўғрисида ҳам фикр билдириб ўтди.

"Жорий йилда вакцинация масалаларига алоҳида эътибор қаратганимиз учун коронавируснинг бу йилги тўлқини олдинги йилга қараганда нисбатан енгил кечди. Ҳозирги пайтда вакцинация ишларини амалга ошириш бўйича мамлакат бўйича 3600 га яқин пункт ишлаб турибди. Поликлиникаларга COVID-19га қарши ишлатиладиган барча турдаги вакциналар етказиб берилган. Ҳозирга қадар эмлаш ёшидаги аҳолининг 60 фоизи эмланди. Йилнинг охирига қадар бу кўрсаткични 80% га етказиш кутилмоқда", – деди Бош вазир ўринбосари.

Шарҳлар

ССВ: "246 минг нафардан ортиқ бола ихтиёрий равишда вакцина билан эмланди"

04.11.2021, 10:59

 Ўзбекистонда 3 ноябрь ҳолатига кўра, 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар орасидан 246 033 нафари Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш...
Ярим миллиондан ортиқ кексалар коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

19.09.2021, 16:32

Ярим миллиондан ортиқ кексалар коронавирусга қарши тўлиқ эмланди. Бу ҳақда ССВ хабар берди. Унга кўра, 15 сентябрь ҳолатида 65 ёшдан катта бўлган фуқароларни эмлаш учун 1...
Эмлаш пунктларида вакциналарнинг тўғри сарфланишига ким жавобгар? ССВ жавоб берди

15.09.2021, 11:27

Эмлаш пунктларида вакциналарнинг тўғри сарфланишига ким жавобгар? Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором ТУРСУНОВА жавоб берди:— Барча даволаш-профилактика муассасаларининг тиббий...
Коронавирусга қарши эмлашга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар маълум қилинди

13.09.2021, 12:27

Covid-19га қарши эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар нималардан иборат?Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором ТУРСУНОВАдан жавоб берди:— Бутун дунёда коронавирус пандемиясига...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси