Соҳа мутахассисларининг хабар беришича, Дам олиш кунлари Ўзбекистонннинг барча ҳудудларида қуёшли, лекин салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан паст бўлади. Эртага кечаси ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3° илиқни ташкил этади, кундуз куни 11-16° илиқдан ошмайди. Якшанба куни ҳаво бироз илиқ бўлади, кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундуз куни 13-18° илиқ бўлади.