my5
Sevimli

Чирчиқда қоида бузиб қўлга тушган "Captiva" ҳайдовчиси қидирувдаги айбдор бўлиб чиқди

ЖАМИЯТ 22.10.2021, 13:38
Чирчиқда  қоида бузиб қўлга тушган "Captiva" ҳайдовчиси қидирувдаги айбдор бўлиб чиқди

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Чирчиқ шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ш.Юнусов ва Ж.Атажановлар томонидан "Captiva" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилган. Текширилганда ҳайдовчи автотранспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги, транспорт воситаси ён ойналарининг туси қорайтирилганлиги бўйича рухсатномаси ва бошқа меъёрий ҳужжатлари ҳам йўқлиги аниқланган. 

Шунингдек, планшет мосламаси ёрдамида ҳайдовчининг маълумотлари махсус дастур орқали текширилганда, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган А.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, қидирувдалиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.А. ҳудудий ИИБга топширилган ва бошқарувидаги автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси