my5
Sevimli

“Адолат” партияси инсонларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга янада фаолроқ киришди

ЖАМИЯТ 22.10.2021, 13:51
“Адолат” партияси инсонларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга янада фаолроқ киришди

Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча жараёнларни миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов стандартларига биноан очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказиш мақсадида ташкил этилган халқаро медиа-холлда “Адолат” СДПнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнлари ва амалга оширилган ишлар хусусида брифинг бўлиб ўтди. Унда партиянинг марказий сайлов штаби аъзолари, ҳудудий штаблардан вакиллар, партия фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Сайлов кампанияси даврида “Адолат” СДП инсонларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, электорат манфаатларини ҳимоя қилишга янада фаолроқ киришди.

Сайлов кампанияси даврида сайловолди тарғиботини самарали олиб бориш учун партия томонидан барча йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

“Ёш адолатчилар” ва “Аёллар қаноти” Республика ва ҳудудий Кенгашлари томонидан ёшлар ва хотин-қизларнинг сайловларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида “Менинг биринчи овозим”, “Сайлов ва ёшлар”, “Сайловлар соҳасидаги ислоҳотларнинг янги даври”, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар”, “Сайловда менинг овозим муҳим”, “Келажагим учун овоз бераман”, “Сайлов қонунчилиги тарғиботи юзасидан хотин-қизлар ўқувларига старт” мавзуларида 350 дан ортиқ сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбирлар ташкил этилди. Ушбу тадбирларда юз мингга яқин ёшлар ва хотин-қизлар қамраб олинишига эришилди.

24 октябрь Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказиладиган сайловда партия фаолиятини ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш мақсадида Медиа-режа тузилди. Ҳудудларнинг географик ҳолатидан келиб чиқиб, аҳолининг турмуш тарзини юксалтириш, маданиятини шаклантиришга қаратилган ижтимоий роликлар тайёрланиб ОАВда ёритилди.

Кенг жамоатчилик билан “қайта алоқа” механизмини ўрнатиш тизими йўлга қўйилди.

Партия телеграм каналида аҳоли билан алоқа қилиш мақсадида “Муҳокамалар бўлими” очилди. Жорий йилнинг 30 июль куни партия Президентлик сайловида янгича руҳ, янгича рамз билан кириб бориш мақсадида янги кўринишдаги логотипини тасдиқлади.

Ҳар бир ҳудудда “Адолат” СДПнинг ҳудудлардаги ишончли вакиллари иштирокида жами 274 та учрашувлар ташкил этилиб, ушбу учрашувларда 200 минг нафардан ортиқ сайловчилар иштироки қамраб олинди.

Сайлов кампанияси даврида партия томонидан даврида телевиденияда 700 дан ортиқ, радиоканалларда 450 дан кўпроқ, босма ОАВда 200 дан кўпроқ, веб сайтларда 500 маротаба ва ижтимоий тармоқларда 4000 дан ортиқ чиқишлар бўлди.

Юқорида номлари санаб ўтилган газеталарнинг сайловолди кампанияси давридаги илк чиқишида партиямиздан кўрсатилган номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастури эълон қилинди.

Номзод муаллифлигидаги мақолалар ҳам газеталар саҳифаларидан салмоқли жой эгаллади.

Брифингда партиянинг сайловига тайёргарлик жараёнлари ва амалга оширган ишлари бўйича саволларга жавоб берилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси