Россиянинг Рязан шаҳри яқинидаги порох заводида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, портлаш оқибатида 16 киши ҳалок бўлган. Ёнғин чиққан жойни текшириш вақтида тирик қолганлар топилмаганлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, заводда жами 17 нафар ишчи бўлган, жумладан, улардан бир нафари портлаш оқибатида касалхонага ётқизилгани маълум қилинган.
Россия фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, порох заводида портлаш туфайли 7 киши ҳалок бўлган ва 10 дан зиёдроқ одам жароҳат олгани таъкидланганди.