Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари “Қамчиқ” довонидаги бахтиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишди.
21-октябр куни соат 17:00 атрофида Тошкент-Ўш халқаро автомобил йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 226-километрида бахциз ҳодиса юз берди. “DAF” русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, темир йўлакка бориб урилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари дарҳол воқеа жойига етиб келиб, авария оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширган. Қутқарув ишларига бошқарманинг махсус техникаси ҳам жалб қилинган.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар қайд этилмаган.