my5
Sevimli

“Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

ЖАМИЯТ 22.10.2021, 15:23
“Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

Йўловчиларнинг талабларини инобатга олиб, уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 25 октябрдан бошлаб, 662/661-сонли “Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда.  

Ҳаракат жадвалига кўра “Тошкент-Урганч” йўналишида ҳаракатланадиган 662-сонли йўловчи поезди ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари эрталаб соат 09:20 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан;

 “Урганч-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 661-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва шанба кунлари эрталаб соат 07:10 да Урганч темир йўл вокзаладиган қатновини амалга оширади.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси