my5
Sevimli

Туркия Буюк Миллат мажлиси депутати: "Иккинчи маротаба Ўзбекистон сайловида ўз миссиямизни амалга оширяпмиз"

СИЁСАТ 22.10.2021, 15:38
Туркия Буюк Миллат мажлиси депутати: "Иккинчи маротаба Ўзбекистон сайловида ўз миссиямизни амалга оширяпмиз"

Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маркзий сайлов комиссиясида Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда жорий йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш борасида олиб борилаётган ишлар хусусан, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, сайлов кампаниясини молиялаштириш, сайлов жараёнида замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш, Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари фаолияти, чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкалари каби масалалар ҳақида сўз юритилди.

"Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси 2008 йил ташкил этилган бўлиб, ТТДПАга аъзо давлатлардаги сайловларни кузатишни эса 2010 йилдан бошлади.  

Ўзбекистондаги сайловларда кузатувчи сифатида илк маротаба 2019 йил парламент сайловида иштирок этдик ва иккинчи маротаба ўз миссиямизни амалга ошираётганимиздан жуда мамнунмиз.
 Ҳар бир турк учун Ўзбекистон ўз Ватанидек азиз. Шубҳасиз, биз Ўзбекистонда ўтказилаётган сайловни кузатишдан жуда мамнунмиз. Миссиямиз доирасида округ ва участка сайлов комиссияларига ташриф буюрамиз, сайлов жараёнини кузатиб борамиз, сайлов қонунчилигининг ҳуқуқий экспертизадан ўтказамиз, сайловнинг очиқлиги ва ошкоралиги тамойилларига қандай риоя этилаётганини кузатамиз. Умид қиламизки, 24 октябрда бўлиб ўтадиган ушбу муҳим воқеа мамлакат тараққиёти ва халқ манфаатларига хизмат қилади", -деди Туркия Буюк Миллат мажлисининг депутати Реджеп Шекер.

Маълумот учун, Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширувчи миссия таркиби 18 нафар экспертдан иборат.

Улар ўз навбатида Республикамизнинг округ ва участка сайлов комиссияларига ташриф буюриб сайлов жараёнларининг бориши юзасидан материаллар тўплаш ва уларни таҳлил қилиш, сайлов қонунчилигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ва сайловларнинг очиқлик ва ошкоралик принципларига баҳо беради. 

 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси