Ижтимоий тармоқда Гулистон шаҳрида ободонлаштириш бошқармаси ишчисини автомобиль уриб юборгани ҳақида хабар тарқалди.
Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 август куни соат 14:30 ларда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида, Ўзбекистон шоҳ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, янги бозор ҳудудига кириш жойида ташкил этилган айланма ҳаракатда ҳайдовчи А.М. "Labo" русумли автомобилда ободонлаштириш бошқармаси ишчиси С.У.ни уриб юборган.
Натижада, фуқаро С.У. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ўрганиб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича шаҳар судига юбориш чоралари кўрилмоқда.