my5
Sevimli

Ўзбекистонда 2025 йилгача яна 10 та ихтисослаштирилган мактаб очилади

ЖАМИЯТ 22.10.2021, 16:20
Ўзбекистонда 2025 йилгача яна 10 та ихтисослаштирилган мактаб очилади

Бу ҳақда бугун Халқаро медиа ҳоллда "Сифатли таълим — инсон капиталига сармоя" мавзусида бўлиб ўтган мулоқотда маълумотлар берилди.

Маъулм қилинишича, жорий ўқув йилидан Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам Президент мактаблари ўз фаолиятини бошлади. 2025 йилгача яна 10 та ихтисослаштирилган мактабни очиш, ижод мактабларининг моддий-техник базасини янада кучайтириш борасида қарорлар қабул қилинди.

Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан “Мактаб маслаҳатчиси” - “School Counselor”  дастури ишлаб чиқилиб, 2021-2022 ўқув йилидан Президент мактабларида жорий қилинмоқда.  

Буларнинг барчаси бугун Халқаро медиа ҳоллда ташкил этилган "Сифатли таълим — инсон капиталига сармоя" мавзусидаги очиқ мулоқотда келтириб ўтилди. 

Шу билан бирга, олий таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолиятини баҳолаш бўйича ўтказилган аттестация жараёнида юқори балл олган 10 нафар раҳбар ўринбосарлари “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирлангани айтилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси