ФИФА ташкилоти Қатар кўмагида 20 октябрь куни 57 нафар спортчиларни Афғонистондан Доҳага эвакуация қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий манбаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Афғонистондан асосан аёллар футболи ва баскетбол спорт турлари билан шуғулланиб келган иккинчи гуруҳ қочқинлари эвакуация қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА 14 октябрь куни ҳам Қатар билан ҳамкорликда 100 нафар спортчи ва уларнинг оила аъзоларини Афғонистондан чиқиб кетишига кўмаклашганди.