my5
Sevimli

“Ипак йўлида” фильми халқаро кинофестивалларга қатнашади

МАДАНИЯТ 23.10.2021, 14:34
“Ипак йўлида” фильми халқаро кинофестивалларга қатнашади

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан суратга олинган “Ипак йўлида” қисқа метражли фильми жорий йилнинг 1-11 ноябрь кунлари АҚШ да ўтказилаётган «Asian World Film Festival» ҳамда 16-21 декабрь кунлари Россияда бўлиб ўтадиган «Московская премьера» халқаро кинофестивалларида иштирок этади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Мазкур кинокартина “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги “Кино 5 кунда” ёш режиссёрлар лойиҳасида суратга олинган. Кинофестивалнинг бош соврини «Гран-При» ҳамда «Энг яхши актёр» номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

Сценарий муаллифи Шоҳжаҳон Субҳонов, постановкачи режиссёр Шерзод Назаров, постановкачи оператор, Диёр Исматов, рассом Эркин Ҳушматов, бадиий раҳбар Али Ҳамроев.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси