my5
Sevimli

​​Ўзбекистонда локдаун эълон қилинадими?

ЖАМИЯТ 23.10.2021, 14:53
​​Ўзбекистонда локдаун эълон қилинадими?

Сайёҳларнинг кириб келиши ортидан бизда касаллик кўпайиб, локдаун ҳолатига олиб келмайдими?  

Мазкур саволга МСК томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев жавоб берди.

“Бугунги кунда ҳеч қанақа локдаун ҳақида гап бўлиши мумкин эмас ва барча ҳаракатлар шунга қаратилган. Бугунги кунда Россия Федерациясида касалланиш ҳолатлари, республикага касаллик кириб келиш эҳтимоли кўтарилган. Лекин бизнинг чегараларга 72 соатли ПЗР тести топширилган ҳолда кириш мумкин. Тест бўлмаганда, чегарада экспресс тест топширилиши мумкин», — деди Баҳодир Юсупалиев.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси