Телефон орқали мулоқот чоғида Беларус президенти Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни Президент сайловидаги ғалабаси билан табриклади, дея хабар бермоқда Беларус президентининг Матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал айрим хорижий ОАВларда сайлов натижалари эълон қилингани ҳақидаги хабарлар МСК томонидан рад этилган эди.
Ўзбекистонда сайлов натижалари эълон қилинмасдан аввал Путин Мирзиёевни ғалаба билан табриклагани ҳақида хабар берилган эди.