my5
Sevimli

Халқаро ҳамкорлик: Шошмақом ЮНЕСКОнинг "Дунё хотираси" дастурига киритилиши мумкин

МАДАНИЯТ 26.10.2021, 07:32
Халқаро ҳамкорлик: Шошмақом ЮНЕСКОнинг "Дунё хотираси" дастурига киритилиши мумкин

Куни кеча Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон тарихида муҳим сиёсий жараён — Президент сайловини кузатиш мақсадида мамлакатга ташриф буюрган БАА Миллий архиви бош директори Абдулла бин Муҳаммад Ал Раис билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди. 

Учрашув давомида тарихий манбаларни сақлаб қолиш эътибор марказида бўлган.

 Умуман олганда тарихга оид энг ноёб манбаларни айни архивда сақланиши албата халқаро ҳамкорликни юксалтиришни тақозо этади. 

"Мазкур музокара чоғида ҳам архив билан ишлаш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, учрашув давомида архивда мавжуд тарихий маълумотларни алмашиш, ноёб қўлёзмалар ва меросларни ўрганиш устида биргаликда ишлаш, ўзаро нусхалар алмашинувини йўлга қўйиш каби муҳим таклифлар билдирилди",-дейилади хабарда.

 Қайд этилишича, шу билан бирга, БААда яқинда бўлиши кутилаётган маданият кунлари ҳамда ўзбек мумтоз санъати дурдонаси бўлган Шошмақомни ЮНЕСКОнинг "Дунё хотираси" номли дастурига киритиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашинилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси