my5
Sevimli

Тошкентда талабани зўрламоқчи бўлиб, уни деразадан итариб юборган "замдекан" қамоққа олинди

ЖИНОЯТ 27.10.2021, 10:50
Тошкентда талабани зўрламоқчи бўлиб, уни деразадан итариб юборган "замдекан" қамоққа олинди

Бироз аввал ижтимоий тармоқларда талаба қизнинг видео мурожаат ва унда у ўзи таҳсил олаётган университетда унга тегажоқлик қилингани ҳақида хабар қилган эдик. 

Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ қуйидагиларни маълум қилди:

"Жорий йилнинг 18 октябр куни тахминан соат 16.00 ларда 1984 йилда туғилган Ю.Бағибек ўзининг хизмат хонасида 2001 йилда туғилган К.Муштарибонунинг номусига тегмоқчи бўлганда ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда жиноий қилмишини охирига етказа олмаган. Сўнг жиноятини яшириш мақсадида К.Муштарибонуни деразадан пастга итариб юборган" дейилади хабарда. 

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси (“Номусга тегиш”) ва 105-модда (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ю.Бағибекка нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси