my5
Sevimli

Ўзбекистонда қидирувда бўлган фуқаро Сеулда қўлга олинди

ЖИНОЯТ 27.10.2021, 11:56
Ўзбекистонда қидирувда бўлган фуқаро Сеулда қўлга олинди

Ўзбекистоннинг қидирувда бўлган фуқароси Ю.У. Сеулдаги чегара назорат пунктидан ўтаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграция агентлиги хабар бермоқда.

Ю.У. ЎзР ЖК 168-моддасига (фирибгарлик) асосан, катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этгани учун Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган эди.

Маълум бўлишича, Ю.У. Корея ҳудудида бўла туриб, Ўзбекистон фирмалари бирининг вакили бўлган Ўзбекистон фуқароси Ю.И.нинг ишончига кириб, Кореяда ишлаш учун одам топиб беришини таклиф қилган.

Ю.И. чет давлатда ишлашни истаганларни топиб, улар банклар орқали Ю.У. ҳисоб рақамига  507,7 млн сўм  (54,6 минг АҚШ доллари) ўтказиб юборган. Эвазига у Кореяда ишлаш учун таклифнома жўнатиб турган ва номаълум жойда яшириниб юрган.

Ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси