my5
Sevimli

Россияда коронавирус авж олиб кетишининг асосий сабаби айтилди

ДУНЁ 27.10.2021, 12:27
Россияда коронавирус авж олиб кетишининг асосий сабаби айтилди

ССВ Матбуот хизматининг хабар беришича, Россия Федерациясида 26 октябрь ҳолатига кўра, бир кеча-кундузда 36 минг 446 кишида COVID-19 вируси аниқланган ва улардан 1 минг 106 нафари ҳаётдан кўз юмган.  

Табиийки, ушбу ҳолат барчани жиддий хавотирга солмоқда. Ўз навбатида, вазиятнинг бу қадар аянчли тус олишига сабаб бўлган омиллар таҳлил қилиняпти.  

Россиядаги етакчи илмий-тадқиқот институтларидан бирининг лаборатория раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Костиновнинг маълум қилишича, ҳаммаси мамлакатда коронавирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланмагани билан боғлиқ. Чунки бу ерда аҳолини эмлаш даражаси паст.

Костиновнинг сўзларига кўра, Россияда COVID-19 га қарши учта вакцина қўлланиляпти. Бироқ аҳоли орасида эмланишни хоҳламаётганлар ёки пайсалга солаётганлар кўп. Оқибатда улар вақт ўтиб барибир ушбу касалликка чалинишяпти. Шу туфайли вируснинг янги мутациялари пайдо бўлиши учун имконият ҳам юзага келмоқда.  

Тўғри, мамлакатда эмланганлар орасида ҳам баъзан коранавирусни юқтириш ҳолатлари учрамоқда. Аммо уларда касаллик анча енгил ўтяпти ва асоратлар кам. Шу маънода, оммавий иммунитет COVID-19 ни тўлиқ блоклаш имконини беради, дейишмоқда мутахассислар.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси