АсосийIqtisodiyot

4-5 фоизли янги кредит линияси очилиши маълум қилинди

'4-5 фоизли янги кредит линияси очилиши маълум қилинди'ning rasmi

 

Бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспортини қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан ставкаси 4-5 фоиздан ошмаган 100 миллион долларлик янги кредит линияси очилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, деб хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Ип-калавадан ташқари, бўялган мато ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда уларнинг камида 80 фоизини экспорт қилувчи кластер ва бошқа тўқимачилик корхоналарига, 3 йил муддатга ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 12 фоиз ўрнига, 1 фоиз қилиб белгиланади. Уларга мол-мулк солиғини 3 йилга кечиктириб тўлаш имконияти ҳам берилади. Бунинг ҳисобига, корхоналар ихтиёрида йилига камида 500 миллиард сўм маблағ қолади. Келгуси йилдан ип-калавани қайта ишлайдиган кластерларга, кредит олишда пахта хом-ашёси ва толасини гаровга қўйиш амалиёти жорий этилади.

Матони бўяш ва аралаш мато ишлаб чиқарадиган ускуналар хариди учун, корхона қувватига қараб, давлат ҳисобидан, молиявий грантлар ҳам ажратилади. Мисол учун, 5 миллион долларлик, суткасига 10 тонна матони бўяш комплексини харид қилиш учун, 500 минг доллар грант берилади. Ушбу мақсадларда лойиҳаларни кредитлаш учун, яна 150 миллион доллар маблағ ажратилади”, деди президент.

Шунингдек, кластерларга бириктирилган 1 миллион гектар пахта майдонларида:

- тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирларини ўтказиш;

- суғоришнинг янги технологияларига ўтиш;

- ўсимликлар ҳимояси хизматлари;

- замонавий лабораториялар барпо этиш;

- фермерларни ўқитиш каби тадбирлар учун, ҳар бир гектарга 1 миллион сўмдан, жами бюджетдан 1 триллион сўм молиявий грантлар ажратилади. 

    Бошқа янгиликлар