Sevimli

Коронавирус: Хитой нимадан хавотирда?

ДУНЁ 29.10.2021, 11:37
Коронавирус: Хитой нимадан хавотирда?

Хитойда коронавирус қарийб жиловланиб бўлди. Масалан, бир ярим миллиард аҳолига эга мамлакатда кеча бор-йўғи 64 кишида COVID-19 аниқланган, дея маълумот беради Ўзбекистон ССВ  матбуот котиби.

Қайд этилишича, шифохоналарда бу касалликдан даволанаётганлар сони  701 нафарни ташкил этмоқда.  

Шунга қарамай, бу ерда эҳтиёткорлик чоралари сусайтирилмаган. Сабаби кунлик касалланиш кўрсаткичлари 10 кун ичида 24 тадан 64 тага етган. 

"Улар пандемиянинг янги тўлқини билан юзма-юз келган Россиядан ташвишда. Аслида хавотирлар ўринсиз ҳам эмас. Чунки бу мамлакатдан вирус кириб келиш хавфи юқори.

Хитой ҳаттоки Россиядан кириб келадиган  музлатилган денгиз маҳсулотлари импортига чек қўйди. Бунга маҳсулотлар ўрамида коронавирус аниқлангани сабаб бўлди",-дейди матбуот котиби.

Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармасининг маълум қилишича, тақиқ беш ҳафта давомида амал қилади.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси