Жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари Италия давлатининг пойтахти — Рим шаҳрида Катта йигирматаликка (G20) кирувчи мамлакатларнинг онлайн саммити ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу глобал аҳамиятга эга тадбирда айни пайтда дунёда коронавируснинг янги тўлқини авж олиши билан боғлиқ вазият ҳам муҳокама этилиши кўзда тутиляпти.
Хусусан, расмий манбаларнинг хабар беришича, мазкур саммитда шу йил охиригача дунё аҳолисининг 40 фоизигача, келаси йил якунигача эса камида 70 фоизини эмлашга доир мақсадли режалар қабул қилиниши назарда тутилган.