Sevimli

Microsoft дунёдаги энг қиммат компанияга айланди

ДУНЁ 30.10.2021, 16:12
Microsoft дунёдаги энг қиммат компанияга айланди

 

"Apple" нинг акциялари 3 фоизга тушгани сабаб "Microsoft" энг бой компанияга айланди. 

Microsoft дунёдаги энг йирик бозор капиталлашувига эга компания бўлди, деб ёзади Реутерс. Microsoft бу орқали "Apple"ни ушбу мақомдан маҳрум қилди.

Тошкент вақти билан соат 19:30 ҳолатига кўра, Microsoft капиталлашуви 2,45 триллион долларни, Apple компанияси эса 2,41 триллион долларни ташкил қилган.

"Apple" акциялари асосан сўнгги икки ҳафта ичида ўсди. Аммо компания сентябрь ойида якунланган чорак натижаларини эълон қилди ва улар таҳлилчиларнинг прогнозларидан паст бўлди.

Компания 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 29 фоизга кўп, рекорд даражадаги 83,4 миллиард доллар даромад олди. Бироқ экспертлар даромадни 84,85 миллиард доллар деб кутган эди. Компания етказиб беришдаги муаммолар туфайли 6 миллиард доллар йўқотди, деди унинг бош директори Тим Кук. У компания жорий чоракда таъминот занжирида янада катта муаммоларни кутаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Компаниянинг асосий маҳсулоти iPhone сотуви ҳам кутилганидан паст бўлиб, 38,87 миллиард долларни ташкил қилди.

Microsoft акциялари, аксинча, жума кунги савдолар давомида деярли 1 фоизга қимматлашиб, ҳар бир акция учун 327 долларни ташкил қилди. Компания сўнгги чоракда "Apple"дан фарқли ўлароқ, таҳлилчиларнинг даромад бўйича кутганидан ошиб кетди: у ўтган йилга нисбатан 22 фоизга ўсди ва 45,32 миллиард долларни ташкил қилди.

Apple Қўшма Штатларда биринчи бўлиб 1 триллион доллар капиталлашувни, кейин эса 2 триллион долларни енгиб чиқди. Microsoft 2020 йилда бозор капиталлашуви бўйича Apple-ни ортда қолдирди. Microsoft компаниясининг 2021 йил июнь ойидаги фойдаси 2 триллион доллардан ошиб кетди.

Шарҳлар