Sevimli

Молдова "Газпром" билан газ етказиб бериш бўйича келишувга эришди

ДУНЁ 30.10.2021, 18:57
Теглар: Молдова, Газпром
Молдова "Газпром" билан газ етказиб бериш бўйича келишувга эришди

Молдова ҳукумати ва Россиянинг “Газпром” компанияси газ етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Қайд этилишича, келишув беш йилга мўжалланган, бу вақт давомида  "Газпром" Молдовага газ етказиб беради.

Шартнома шартлари маълум қилинмаяпти.

Аввалроқ Молдова ҳукумати Украинанинг “Нафтогаз” компанияси билан 1,5 миллион куб метр газ сотиб олиш бўйича шартнома имзолагани борасида маълумотлар берилганди.

Шарҳлар

Молдовада "газ инқирози" туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

20.01.2022, 23:39

Молдова парламенти "газ инқирози" туфайли мамлакатда 60 кун муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда. Манбада айтилишича, бу қарор ҳукумат таклифига кўра қабул...