АсосийDunyo

Келажакда инсоният назорат қила олмайдиган хавфли вирус тарқалади — Тедрос Гебрейесус

'Келажакда инсоният назорат қила олмайдиган хавфли вирус тарқалади — Тедрос Гебрейесус'ning rasmi

ЖССТ раҳбари келажакда янги вирус пайдо бўлишини таҳмин қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу инсоният назорат қила олмайдиган касаллик бўлади.

У G20 давлатлари молия ва соғлиқни сақлаш вазирларининг Римда ўтказилган йиғилишида ерда тарқалишини тўхтатиб бўлмайдиган яна бир вируснинг пайдо бўлиши "биология нуқтаи назаридан шубҳасиз" ҳисобланишини айтиб ўтди.

"Ушбу пандемияни тугатсак ҳам, биз у берган дарсдан хулоса чиқаришимиз ва кейингисига тайёрланишимиз керак. Биология нуқтаи назаридан қайсидир онда биз шунчаки ушлаб тура олмайдиган вируснинг пайдо бўлиши шубҳасиз",– деди у.

У "юқори даражадаги хавфлар"га қарши курашда "юқори даражадаги сиёсий иштирок" зарурлигини таъкидлаган.

ЖССТ раҳбари, шунингдек, дунёда вакциналардан фойдаланишда тенглик йўқлигига эътибор қаратиб, ҳозирда вирусга қарши сайёра аҳолисининг 36 фоизи тўлиқ эмлангани, Африкада эса ушбу кўрсаткич атиги 6 фоизни ташкил этишиниэслатиб ўтган.

    Бошқа янгиликлар