Буюк Британия Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 69 миллион доллар ажратадиган бўлди. Бу ҳақда Британия бош вазири Борис Жонсон хабар берди.
Таъкидланганидек, ушбу маблағлар Афғонистон фуқароларига озиқ-овқат, дори-дармон, бошпана қуриш учун материаллар етказиб бериш орқали ёрдам кўрсатишга йўналтирилади.
Аёл ва қизларга кўмак беришга алоҳида эътибор қаратилади.
"Бугунги молиялаштириш энг заиф одамларни зудлик билан ҳимоя қилишни таъминлайди. Лекин Афғонистондаги гуманитар фалокатнинг олдини олиш ва ўтган йигирма йилдаги ютуқларни сақлаб қолиш учун чинакам саъй-ҳаракатлар талаб этилади", - дея қўшимча қилди Британия ҳукумати раҳбари.