АсосийDunyo

Истанбулда фоҳишаликка мажбур қилинган аёл қутқарилди

'Истанбулда фоҳишаликка мажбур қилинган аёл қутқарилди'ning rasmi

Куни кеча Ўзбекистоннинг Истанбул шахридаги Бош консулхонасига икки нафар фарзанднинг онаси – фуқаромиз Н.Ш.Р. мурожаат қилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг август ойида фукаро А. (Ўзбекистонда) ва Д. (Туркиядаги опаси) томонидан энагалик қилиш учун алдов йўли билан Истанбулга олиб келинган ва фоҳишалик қилиш учун мажбур қилинган.  

Уларнинг тузоғидан қочишга ҳаракат қилган Н.Ш.Р. маҳаллий полиция томонидан ушланган.  

Полиция участкасидан фуқаро Н.Ш.Р.ни Д. исмли бошқа бир фуқаро олиб чиқиб, Н.Ш.Р.га 500 АҚШ доллар микдорида қарз қўйган. Паспорт ва бошқа ашёларини  олиб қўйиб Д. ҳам Н.Ш.Р ни фоҳишалик қилишга мажбурлаган.  

Жорий йилнинг 30 октябрь куни фуқаро Н.Ш.Р. у ердан қочиб, Ўзбекистон консулхонасига келди.  

Бош консулхона ва “Ўзбек аёлар ҳуқуқлари жамияти” (Ozbek Kadın Hakları dernegı) билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасига кўра Н.Ш.Р.га тегишли бўлган шахсий ашёлар ва ҳужжатлар қайтариб олинди ва ҳозирги вақтда юртдошимизни ватанга қайтариш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар