sevimli
Sevimli

Нуфузли “Lonely Planet” нашри 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рейтингини эълон қилди

ДУНЁ 01.11.2021, 13:24
Нуфузли “Lonely Planet” нашри 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рейтингини эълон қилди

Унда дунёнинг 10 та энг яхши шаҳри, минтақа ва мамлакатлари, Уммон чўлидан Кариб денгизи соҳилидаги Белиз давлатигача бўлган жойлар ўрин олган.
Қайд этилишича, саёҳат учун энг яхши мамлакат рейтингида биринчи ўринни ўз сирли ва маҳобати билан кўпчилик сайёҳларнинг ажойиб масканига айланган Миср пирамидалари эгаллаган.

Нуфузли “Lonely Planet” нашри 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рейтингини эълон қилди

 

Тўққизинчи ва саккизинчи ўринларда эса Малави ва Непал жойлашган.

 

Нуфузли “Lonely Planet” нашри 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рейтингини эълон қилди

 

Нуфузли “Lonely Planet” нашри 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рейтингини эълон қилди

Уммон еттинчи ўринни эгаллади. Олтинчи ўринда Aнглия — шарқий Кариб денгизидаги маржон ороли турибди.

Бешинчи ўринни Словения забт этди.

Нуфузли “Lonely Planet” нашри 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рейтингини эълон қилди

Тўртинчи ва учинчи ўрин эса Кариб денгизи билан ювилган Белиз давлати ва Маврикийга насиб этди.

Иккинчи ўринда  “энг бахтлилар” мамлакати  Норвегия қайд этилган.

Нуфузли “Lonely Planet” нашри 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рейтингини эълон қилди

 

Биринчи ўринни сайёрамизнинг энг гўзал жойларидан бири номинациясида Кук ороллари эгаллади.

Нуфузли “Lonely Planet” нашри 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рейтингини эълон қилди

 

 

Энг яхши шаҳар рейтингида биринчи ўринни   “Окленд” (Янги Зеландия) эгаллади.

 

Нуфузли “Lonely Planet” нашри 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар рейтингини эълон қилди

Иккинчи ўринни Тайваннинг Тайпэйи банд этди.

 

Фрайбург (Германия), Aтланта (AҚШ), Ғарбий Aфрикадаги Лагос (Нигерия) шаҳарлари эса рўйхатдан кетма-кетликда  жой олди.

 

Олтинчи ўринда Кипр пойтахти Никосия, еттинчи ўринда Ирландиянинг Дублин шаҳри жойлашган.

 

Кучли ўнликдан Мерида (Мексика), Флоренция (Италия) ва Кёнжу (Жанубий Корея) ҳам ўрин олган.

 

“Ниҳоят, узоқ вақтдан бери кечиктирилган саёҳат режаларини қайта тиклаш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш вақти келди", — деди "Lonely Planet" вице-президенти Том Холл.

Шарҳлар