Sevimli

Россияда коронавирусдан хасталанган беморларни даволайдиган шифокорларнинг қарийб 30 фоизи чарчоқ туфайли ишдан бўшаш арафасида

ДУНЁ 01.11.2021, 15:33
Россияда коронавирусдан хасталанган беморларни даволайдиган шифокорларнинг қарийб 30 фоизи чарчоқ туфайли ишдан бўшаш арафасида

"CОВИД-19" беморлари билан ишлайдиган шифокорларнинг қарийб 30 фоизи чарчоқ туфайли ишдан бўшаш арафасида эканликларини айтишган. Яна 37 фоизи ҳиссий чарчоқ фонида пайдо бўлган соғлиқ муаммолари борлигини билдирган. Бу ҳақда НТВ  “Доктор қўлланмаси” мобил иловаси жамоаси томонидан ўтказилган сўров натижаларига таяниб хабар бермоқда.

Сўровда қатнашган деярли барча шифокорлар ва ҳамширалар (90% дан ортиғи) уларнинг чарчоқлари беморларга салбий таъсир қилишади, деб ҳисоблашади. Шундай қилиб, 22,9% беморларга нисбатан қўполроқ бўлиб қолганликларини таъкидлаган.

Шифокорлар, шунингдек, одамлар уларни "қаҳрамон" сифатида кўрмай қўйган, "қизил зоналар"даги оғир меҳнат шароитлари эса энди одатдагидек қабул қилинаётганлигини билдиришган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1