Sevimli

Меҳнат мигрантлари учун Кореяга кириш бўйича ўрнатилган чекловларни олиб ташлаш режалаштирилмоқда

ДУНЁ 01.11.2021, 16:51
Меҳнат мигрантлари учун Кореяга кириш бўйича ўрнатилган чекловларни олиб ташлаш режалаштирилмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Корея Республикасининг Бандлик ва меҳнат вазири Ан Кюнг-дукка таяниб хабар бермоқда. 

Бугун вазир Кореяда карантин чоралари юмшатилиши ва “Ковид-19 билан” дастурининг меҳнат миграцияси жараёнларига ижобий таъсир этиши ҳақида маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, кечи билан ноябрь ойининг охирида хориждан кириб келаётган меҳнат мигрантларининг сони кенгайтирилади.  

Шунингдек, меҳнат мигрантларининг Корея Республикасига кириб келиши бўйича ўрнатилган ҳафталик ва ойлик чекловлар ҳам олиб ташланиши режалаштирилган.  

Бунда, фуқаролар ўз юртларида эмаланган ва манфий ПЦР тест натижасига эга бўлишлари шарт.

Вазирлик ахборотига кўра, пандемия таъсири оқибатида мамлакатга кириб келаётган меҳнат мигрантларининг йиллик сони 50 мингдан 7 мингга тушиб кетган.  

Ўз ўрнида, кичик ва ўрта бизнес корхоналари, фермер хўжаликлари ишчи кучи етишмаслигидан зарар кўрмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси