Sevimli

Африкада вакцина етишмаётгани халқаро ҳамжамият учун шармандалик — БМТ бош котиби

ДУНЁ 01.11.2021, 20:13
Африкада вакцина етишмаётгани халқаро ҳамжамият учун шармандалик — БМТ бош котиби

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш ривожланган мамлакатларда аллақачон коронавирусга қарши учинчи эмлаш амалга оширилаётган бир пайтда Африкада аҳолининг атиги 5 фоизи эмланганини бутун дунё учун шармандалик деб атади.

Бош котибнинг баёноти сайёрамизда коронавирус қурбонлари сони 5 миллион кишидан ошгани муносабати билан эълон қилинди.

Федераль ва маҳаллий ҳокимиятлар ҳамда ОАВ ва бошқа очиқ манбаларни умумлаштириб бораётган Жонс Хопкинс университети куни кеча дунё бўйича коронавирусдан вафот этганлар сони 5 миллионлик чегарадан ўтгани ҳақда эълон қилди. Коронавирусга чалинганларнинг умумий сони эса жами 246,7 миллион кишига етган. Беморлар орасида энг кўп ўлим қайд этилган мамлакат ҳамон АҚШ бўлиб қолмоқда. Шу кунгача Америкада 745 минг киши коронавирус қурбони бўлди.

"Ушбу даҳшатли давр бизга шуни эслатмоқдаки, биз сайёрамизнинг катта қисмида пандемияга қарши курашда мағлубиятга учрамоқдамиз. Бой мамлакатлар COVID-19 га қарши вакцинанинг учинчи дозасини қўллаётган бир пайтда Африкада эндигина 5 фоиз аҳоли эмланди, халос. Бу бутун дунё учун шармандалик", - деди Гутерреш.

У дунё етакчиларини ЖССТ эълон қилган глобал эмлаш стратегиясини қўллаб-қувватлашга чақирди. "Шу йилнинг охиригача барча мамлакатларда аҳолининг 40 фоизини эмлашимиз керак, келаси йил ўрталарига келиб бу кўрсаткич 70 фоизга етказилиши лозим", - дея таъкидлади у.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси